Меҳмонхона ҳақида
МЕҲМОНХОНА ИНФРАТУЗИЛМАСИ
GreenLand
Ёрқин кўк осмон, зумрад рангли боғ майсалари, қуёш остида порлаб турган Чарвоқ – мана бу Меҳмонхона боғидан кўриниб турадиган манзара. Хушбўй гуллар билан безатилган клумба ва кўркам қудратли тоғ манзарали ажойиб мевали боғ.
ТУНГИ КЛУБ
Тунги рақс клуби мусиқали чироқ ва жуда яхши товуш чиқарувчи тизимлар билан жиҳозланган. Тунги клуб – бу ёрқин таъсуротлар қоладиган жой, бу муҳитнинг ўзи тўлиқ дам олишни таъминлаб беради.
КИЧИК ЁШДАГИ МЕҲМОНЛАР УЧУН
Биз – оилавий меҳмонхонамиз, Сизларни айнан бизда фарзандларингиз билан дам олишга чарлаймиз! Нима учун?
Сабаблари кўп:
- Соғломлаштирувчи тоғ иқлими, ажойиб табиат;
- Мўжазгина ҳудуд, оилавий дам олиш учун ривожланган инфратузилма;
- Қулай жойлашув – тоғли ҳудуднинг сокин бурчаги;
- Ҳушмуомалали юқори малакали ходимлар;
- Биз турли ёшдаги болалар билан дам олишга таклиф этамиз;
- Болалар билан дам олиш учун бизнинг Меҳмонхонада нималар бор?
- Мажмуа ҳудудида балалар ўйин майдони;
- Очиқ осмон остида болалар бассейни;
- Ресторанимизда болалар менюси
- Гўдакларни овқатлантириш учун стуллар
- Ажойиб олма боғи, спорт майдончаси
- Меҳмонхона биносининг 3қаватида болалар ўйин майдони
-
Мажмуа ҳудудидаги батут.
СПОРТ МАЙДОНЧАЛАРИ
Қўшимчасига, дам олувчилар спорт майдончаларида волейбол, баскетбол ёки мини-футбол ўйнаш имконига эгалар. Стол тенниси ва бильярд.
ПАРКОВКА
Меҳмонхона меҳмонлари учун туташ ҳудудда – енгил автомобиллар қатори автобуслар учун ҳам - қўриқланадиган, бепул, қулай тўхташ жойи мавжуд.