Ресторан

«Café desRoses» ресторани "Avenue Park" меҳмонхона мажмуасининг тўлиқ учунчи қаватини ресторан эгаллаган – унинг ўзига хос жиҳати Чарвоқ сувомборининг афсонавий-гўзал манзарасини очиб беради. 

Сокин муҳит ва шинамликни мебеллардаги юмшоқ қопламалар, матолардаги илиқ ранглар, шунингдек, ёруғлик ва ҳавонинг мўллиги сокин муҳит ва шинамликни таминлашга хизмат қилади. Меҳмонхонанинг Бош ошпази томонидан юқори сифатли экологик тоза ва янги маҳсулотлардан тайёрланган таомлар, шунингдек, коктейл ва сара ичимликларнинг кенг танловини эътиборга ҳавола этилади.

Ҳар тонг нонушта учун тайёрланган турли-туман ва тўкин швед дастурхони меҳмонларимизни лол қолдирмай иложи йўқ.

 

Terrazzaestiva 

Ёзги Терасса тоғ чўққилари устидаги осмон чиройи ва очиқ кўркамлиги билан манзарани очиб бериши ҳамда ёввойи табиатнинг ўзгача руҳда қабул қилиниши кишида чуқур тассурот қолдиради. Фақатгина вазалардаги ширали муваларда акс этаётган қуёш нурлари-ю, ёнгинангиздан сузиб ўтаётган оқ булутларга қараб, бетакрор эркинликдан бахра олишингиз қолади. 

Фотогалерея