Супалар
Очиқ ҳаводан дам олиш қандай завқли!
Ёзнинг жазирама кунларида дарахтлар соясида жойлашган супалар хордиқ чиқариш, табиат қўйнида барбекю ёки кабоб пишириш учун барча қулайликлари билан махсус жиҳозланган ва мослаштирилган ажойиб жой бўлиши мумкин. Мажмуа ҳудудида 8-кишилик тўққизта супа жойлашган. Шунингдек, Меҳмонхонага жойлашмайдиган дам олиш кунларининг ўзига келган меҳмонлар учун супа ва мангаллар ижарага берилади.
Ёзнинг жазирама кунларига бир шўнғиб олиш учун яқингинада жойлашган ёзги бассейн ҳам мавжуд.
Супалар Чарвоқ сувомборининг эсда қоларли манзаралари билан уйғунлашган мўжазгина боғ билан ўралган.